“Челси”нинг бир қатор футболчилари “Манчестер Сити”га қарши ўйинни ўтказиб юборади
“Челси” бош мураббийи Лиам Розеньор Англия Премьер-лигаси 32-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши ўйинда қайси футболчилар иштирок эта олмаслигини маълум қилди.
"Янгиликлар йўқ, аммо ижобий томони шундаки, Эстевао “Порт Вейл”га қарши 90 дақиқа ўйнади (7:0). Қолганларнинг ҳолати эса ўзгармаган. Трево Чалоба жуда қаттиқ ишлаяпти ва майдонга қайтди. Ливай Колуилл машқ қилмоқда, аммо у ҳали айрим тўсиқларни енгиб ўтиши керак. Рис Жеймс эса бугун югуриш машқларида иштирок этди. Уларнинг ҳеч бири “Манчестер Сити”га қарши ўйинга тайёр бўлмайди, аммо улар яхши ишламоқда", — деди мутахассис.
Маълумот учун, “аристократлар” 12 апрель куни “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:30'да старт олади.
Фикрлар