“Челси”нинг универсал ҳужумчисига 7 клуб даъвогар
“Челси”нинг ҳужумкор футболчиси Тайрик Жорж қишки трансфер ойнаси даврида Лондон суперклубини тарк этиш ҳақида жиддий ўйлаб кўрмоқда.
Caught Offside хабарига кўра, футболчи “аристократлар” сафида ўйин вақти камлигидан норози ва ўзига мунтазам ўйин амалиёти берадиган клубга ўтишни истаяпти.
Ўз навбатида, “Челси” мутасаддилари ҳам футболчини сотишга тайёр. Тайрик фаолиятини давом этириши мумкин бўлган вариантлар қаторида “Фулхэм”, “Эвертон”, “Кристал Пэлас”, “Лидс” ва “Саутгемптон” каби Англия клублари тилга олинмоқда.
Туманли Альбион ташқарисида эса, Тайрикка Бундеслигадан “РБ Лейпциг” ҳамда А Сериядан “Рома” қизиқиш билдиряпти.
19 ёшли Жорж ҳужум марказий ва ҳар икки қанотда ўйнай олади. “Челси” академиядан етишиб чиққан ёш истеъдодни бир йил олдин асосий таркибга ўтказган эди.
Тайрик жорий мавсумда барча турнирларда 11 маротаба майдонга тушиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Унинг Лондон топ-клуби билан тузилган шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида якунланади. Жоржнинг бозор қиймати 22 миллион еврога баҳоланмоқда.



Фикрлар