"Челси"нинг янги бош мураббийи жамоани кучайтириш учун ҳимоячи танлади

  • 04.01.2026 11:50
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси"нинг бўлажак бош мураббийи Лиам Росеньор "Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гахини сотиб олинишини истамоқда.

Tecno

"Страсбург"дан "Челси"га кўчиб ўтиши кутилаётган Росеньор жамоа раҳбариятидан "Кристал Пэлас" сардори Марк Гехини клубга олиб келишни сўраган. Агар қишда уни сотиб олиш имкони бўлмаса, мавсум якунида эркин агентга айланадиган ҳимоячини "аристократлар"га ўтишга кўндирмоқчи. Бироқ, "бургутлар" етакчисини ўз томонига оғдириш осон бўлмаслиги табиий. Сабаби уни бошқа гранд клублар ҳам ўз таркибида кўришни истаяпти. 

Маълумот учун, Лиам Росеньор 1 январь куни ўз лавозимини тарк этган Энцо Маресканинг ўрнини эгаллайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!