Чемпион деган мана шунақа бўлади!
Германия чемпионатининг навбатдаги мавсуми расмай якунланди. Бундеслига ғолиблиги “Бавария”нинг ўн йиллик гегемонлигига барҳам берган Леверкузеннинг “Байер” жамоасига насиб қилди.
Хаби Алонсо шогирдлари мавсумнинг сўнгги учрашувида “Аусбург” устидан 2:1 ҳисобида сафар қучди.
Шу тариқа, “Байер” Германия чемпионатлари тарихида юқори дивизионда мавсумни мағлубиятсиз якунлаган ягона жамоа сифатида рекорд ўрнатди.
Бундан ташқари, леверкузенликлар ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионалигига сазовор бўлди.
Жамоа жорий мавсум Бундеслигада 34 та учрашувдан 28 тасида зафар қучди, олти марта дуранг ўйнади ва бирор маротаба мағлубиятга учрагани йўқ. Тўплар нисбати ҳам 89:24 бўлди.
Энди “Байер” олдида икки ўйин турибди. Хаби Алонсо шогирдлари Европа лигаси финалида “Аталанта” ва Германия кубоги учун ҳал қилувчи баҳсда “Кайзерслаутерн” билан куч синашади.
Фикрлар