Чемпион ҳимоячига Англиядан учта клуб даъвогар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер» (Милан) ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Алессандро Бастони қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириб, Англия чемпионатига йўл олиши мумкин.

TeamTalk нашри хабар беришича, 27 ёшли италиялик футболчига «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва Лондоннинг «Челси» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Ливерпуль» раҳбарияти Бастонини келажакда Виргил ван Дейкнинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўрмоқда.

«Челси» эса уни беш нафар ҳимоячи билан ўйнайдиган тактик схемага мослаша олиши учун юқори баҳоламоқда. Мутахассислар ҳозирча Бастонининг эҳтимолий трансфер қийматини 65 миллион евро атрофида деб баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Алессандро Бастони Италия чемпионатида «Интер» сафида бешта учрашувда майдонга тушди ва шу ўйинлар давомида бир марта сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!