
Чемпионлар лигаси финали Мадридда ўтказилади
Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсумдаги финал учрашуви Мадриднинг "Атлетико" клуби уй стадиони ҳисобланган "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қарор Тиранада бўлиб ўтган УЕФА ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди. Шунингдек, ижроия қўмитаси 2026-йилги УЕФА Суперкубоги учун ўйин Залцбургда ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда EЧЛни ПСЖ ўз тарихида илк бор қўлга киритди. Парижликлар финалда "Интер"ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишган эди.
Comments