Чемпионлар Лигаси формати ўзгариши кутилмоқда
УЕФА Чемпионлар Лигаси турнир форматини ўзгартириши мумкин. Бу 2024/25 йилги мавсумда амалга ошади, дея хабар тарқатмоқда "The Telegraph".
Манбанинг маълум қилишича, гуруҳ босқичида иштирок этувчи жамоалар сони 36 тагача оширилиши кутилмоқда. Ташкилот мутасаддилари бу масалани кўриб чиқишга тайёрланяпти. Ҳозирча, 32 та клуб 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда, ушбу босқичда қатнашмоқда.
Кенгайтиришнинг иккита варианти ўрганиляпти: Биринчисида ҳар бир клуб 10 та учрашув, хусусан, 5 та меҳмон ва 5 та ўз майдонида ўйин ўтказади. Иккинчи вариантда эса, ҳар бир жамоа 10 та рақиб билан биттадан ўйин ўтказиши кўзда тутилган.
Фикрлар