Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Маълумотлар UEFA расмий сайти саҳифаларида эълон қилинди. Чорак финалнинг “Челси”га қарши жавоб учрашувида (2:0) уругвайлик футболчи битта голли узатмани амалга ошириб, салкам 12 километр масофани босиб ўтди ва 89 фоиз аниқ тўп узатишни кўрсатди.

Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи учун курашда Вальверде Рафаель Леау (“Милан”), Лаутаро Мартинес (“Интер”) ва Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”)ни ортда қолдирди.

Чемпионлар лигаси ярим финалида “Интер” “Милан” билан, “Реал” эса “Манчестер Сити” билан ўйнайди. Учрашувлар май ойида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!