
Чемпионлар лигасида ким энг кўп пул ишлади?
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич якунларига кўра, энг кўп пул мукофоти олган жамоа номи маълум бўлди.
AS нашрининг маълумотига кўра, мусобақанинг умумий босқичида биринчи ўринни эгаллаган “Ливерпуль” ўз ғазнасига 56,2 миллион евро қўшиб қўйди. Ливерпулликлар умумий босқичда иштирок этган 36 жамоа орасида энг катта даромад олган клубга айланди.
Мусобақанинг дастлабки босқичини иккинчи ўринда якунлаган “Барселона” пул ишлашда ҳам иккинчи бўлди. УЕФА каталонияликларнинг ҳисоб рақамига 54,5 миллион евро миқдлорида мукофот пули ўтказиб берди.
Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Реал” янги форматдаги турнирнинг умумий босқичини 11-поғонада якунлади. Мадридликларнинг бу натижаси клуб ҳисоб-рақамига 37,27 миллион евро келтирди.
Агар “Реал” плей-оффнинг ўтиш ўйинларида “Манчестер Сити”ни ортда қолдира олса, 1/8 финалга йўлланма олган жамоалар қатори яна 11 миллион евро ишлаб олади.
Комментарии