Чемпионларга Президент совғалари топширилди
Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида каратэ WKF ва таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионатлари ғолиб ҳамда совриндорлари тақдирланди.
Спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари, пул мукофотлари топширилди.
Хусусан, спортимиз тарихида илк бор каратэ WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлган (аёллар ўртасида) Гулшан Алимардонова ва ўн йиллик танаффусдан кейин таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионлигини киритган Нажмиддин Қосимхожиевга "BYD Song Plus" автомобили ҳамда 15 минг АҚШ долларидан пул мукофоти берилди.
Шунингдек, жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига ҳам бир мартталик пул мукофотлари топширилди.



Фикрлар