Чемпионнинг жанги қолдирилди

  • 10 ноябрь, 2020, 16:57
  • 0
  • MMA

UFC икки дивизионининг чемпиони Aманда Нуньес ва енгил вазн тоифаси аъзоси Меган Aндерсон ўртасида режалаштирилган беллашув "UFC 256" турнири доирасида ўтказилмайдиган бўлди.

ESPN мухбири Бред Окамотонинг дастлабки ҳисоботидан сўнг, Нуньеснинг жароҳати туфайли жангнинг бекор қилиниши тасдиқланди.

Нуньеснинг тезда тикланиши кутилмоқда, чунки UFC 2021 йилнинг бошида жангни қайта режалаштираётгани ҳақида Aндерсон ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

"UFC 256" турнирининг асосий кардида енгил вазн тоифасидаги чемпион Петр Ян Aлжамэйн Стерлингга қарши ўзининг биринчи ҳимоя жангини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!