Чехия терма жамоасига янги бош мураббий тайинлади
Чехия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда Чехия футбол федерацияси маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, эндиликда терма жамоага маҳаллий мутахассис Миослав Коубек бош мураббийлик қилади. Аввалги мураббий Иван Гашек ЖЧ саралаши доирасида Фарер оролларига 2:1 ҳисобида мағлубиятга учрагандан сўнг ўз лавозимидан озод этилганди. Коубек Чехия билан 3 йиллик шартнома имзолади. Унга плей-офф босқичидан муваффақиятли ўтиш ва жамоани мундиалга олиб чиқиш вазифаси юклатилди.
Маълумот учун, Мирослав илгари бир қатор Чехия клубларида фаолият юритган. У 2015 йилда "Виктория Пльзень" билан Чехия чемпионати ва Кубоги ғолиб бўлган.



Фикрлар