
Cирил Ган: “Том Аспиналл – янги авлод вакили ва у жуда кучли жангчи”
35 ёшли ММА устаси Cирил Ган оғир вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Том Аспиналл ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
“Том Аспиналл – янги авлод вакили. У зўр йигит, жуда кучли ва ҳар томонлама ривожланган жангчи. Иккимизжа ҳам ўзига хос тактикаларимиз бор. Ўйлашимча, биз сизларга супер тўқнашув ҳадя этамиз”, — деди француз "TNT" каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Аспиналл ва Ган қарама-қаршилиги 26 октябрь куни "UFC 321" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар