Coca Cola Суперлига. АГМК қаторасига тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
Ҳозиргина Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Тошкентдаги "Локомотив" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.
Элгужа Григалашвили 45-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Марат Бикмаев Диёр Туроповга нисбатан ишлатилинган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Беллашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган учинчи дақиқада эса, яна Бикмаев катта саҳнага чиқди ва жамоасининг иккинчи голини киритиб, "темирйўлчилар"га 3 очко келтирди.
Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари қаторасига тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб олишди. Олмалиқликлар бунга қадар "Насаф", "Қўқон-1912" ва "Пахтакор"га имкониятни бой берган эди.
Фикрлар