Coca Cola Суперлигага чиқадиган жамоа 1 декабрь куни аниқ бўлади

CHERY AUTO

Шу йилнинг 29 ноябрь куни Про лига 20-тури доирасида “Нефтчи” — “Турон” учрашуви ўтказилиши керак эди. Мазкур ўйин финалга тенг аҳамият касб этаётганидан ва ҳар икки клубда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор экани қувонарли ҳолат. 

Tecno

29 ноябрь куни Тошкентда Суперлига ғолиби “Пахтакор” футбол клубини тақдирлаш маросими ўтказилади. ЎзПФЛ ишчи гуруҳи маросимни юқори савияда ўтказиш учун шу куни Тошкент шаҳрида бўлади. 

Биз албатта Про лига ғолибини тақдилаш маросими ҳам юқори савияда ўтишини истаймиз. Айни вақтда ЎзПФЛ тақдирлаш маросими яхши савияда ўтиши устида иш олиб боряпти. Водий дербиси мухлислар хотирасида яхши маънода узоқ сақланиб қолишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз. 

Учрашув УзРепорт телеканалида бевосита эфирга узатилиши ва финалга тенг бу ўйин алоҳида аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, 29 ноябрь санасига белгиланган “Нефтчи” — “Турон” ўйини 1 декабрь — сешанба куни “Истиқлол” стадионида ўтадиган бўлди. Мазкур ҳолат футбол журналистлари учун ҳам қулайлик яратиб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!