Даҳшатли Ла Лига! "Барселона" ўз уйида мағлубиятга уради ва пешқадам бўлиш имкониятини бой берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бироз аввал Испания Ла Лигаси 31-туридан қолдирилган "Барселона" - "Гранада" учрашуви бўлиб ўтди.

Каталониядаги баҳсда дастлаб мезбонлар етакчиси Лионель Месси 23-дақиқада ҳисобни очганди. Аммо танаффусдан сўнг Дарвин Мачис ва Хорхе Молина биттадан гол уриб, жамоасининг иродали ғалабасига ҳисса қўшишди.

"Барселона" ушбу беллашувдаги мағлубият туфайли турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятидан фойдалана олмади.

Ла Лигада чемпионлик учун кураш давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!