Далич: "Марокаш ҳеч кимдан қўрқмайди ва бу биз учун ўта хавфли. Финалда Франция ғалаба қозониши мумкин..."

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Марокашга қарши кечадиган бронза медали учун баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Марокашнинг бу босқичга қадар етиб келишини ҳеч ким тахмин қилмаганди. Улар менга 1998 йилдаги Хорватияни эслатиб юборди. Марокашлик футболчилар турнир мобайнида ўсиб борди, ажойиб характер намойиш этди ва мухлислар қалбини забт этди.  

Гуруҳ босқичида кечган баҳсдан фарқли ўлароқ, бугун бизни оғир ўтиши кутилаётган учрашув кутиб турибди. Ҳозир рақиб мотивация, энергия ва ишончга тўла ҳолатда. Улар ҳеч кимдан қўрқмайди ва бу биз учун ўта хавфли.

Финал  ҳақида нима дея оламан? Икки терма ҳам кучли ва финалга ҳар тарафлама муносиб. Франция назоратни рақибга бериб, ғалаба қозониши мумкин. Мбаппе беллашувда ҳукмронлик ўрнатишини кутмоқдаман. 

Аммо аргентиналиклар сафида бир ўзи ҳаммасини ҳал қила оладиган Лионель Месси бор. Тахмин билдириш жуда мушкул, мен бундай қилишни тавсия қилмаган бўлардим (кулади). Келинг, яхшиси ким кучли бўлса, ўша жамоа чемпион бўлсин!", - деди хорватияликлар устози.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!