Далот: “Роналду гол уришга тайёр”

  • 19 Jun 13:15
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалия ҳимоячиси  Диего Далот Чехияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Tecno

“Биз биринчи таймда тезроқ ҳужум қилиб, бўш зоналарга эга чиқишга урундик. Лекин тўпни назорат қилишда бироз асабийлашдик. Танаффусдан сўнг  ўйинга темп қўша олдик. Мен ғалабадан мамнунман. Биз ўтказиб юборган голимизга тезда жавоб қайтардик ва қўшиб берилган дақиқаларда 3 очкони олиб кетдик.

Криштиануни бутун диққати ўйинда эди, унинг жисмоний ҳолати одамни ҳайрон қолдиради. У гол уришга тайёр, ўйин давомида унда яхши вазиятлар бўлди. Лекин бироз омад етишмади”,- деди “Манчестер Юнайтед” футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси 1-турда Чехияни кичик камбек эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Comments

You must be logged in to commet!