Дана Уайт МакГрегорнинг UFC га қайтиш вақтини эълон қилди
UFC бош директори Дана Уайт икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди.
"Миш-мишларга қарамасдан, у бу йил октагонга чиқмаслигини айтганман. Конор Макгрегор кейинги йил, 2025 йилнинг бошида жанг ўтказади”, – деди Уайт New York Post газетасига.
Эслатиб ўтамиз, МакГрегор(22-6) 2021 йил июль ойида "UFC 264" турнирида америкалик Дастин Порье(30-9-1 N/C)га техник нокаут эвазига мағлуб бўлганидан бери мусобақаларда қатнашмаяпти.
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!
Фикрлар