Дана Уайт: "Пул – бахт келтирмайди"

  • 02.03.2026 10:28
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Машҳурлардан қимматли маслаҳатлар олиши билан танилган TikTok юлдузи Питер Фуад UFC раҳбари Дана Уайтдан пул ва бахт ҳақида сўради.

"Камбағаллигингда бахтсиз бўлсанг, пул топганингда чинакамига бахтсизликка эришасан, ишонавер. Маслаҳатим – ўзинг ёқтирган ишни топ, ўрнингдан тур ва ҳар куни шуни қил. Чунки пул – бахт келтирмайди. Очиғини айтсам, ҳаётимдаги энг қувончли лаҳзаларимдан баъзилари камбағаллигимда бўлиб ўтган!" – деди UFC президенти.

Эслатиб ўтамиз, Дана Уайт, шериклари Лорензо ва Франк Фертитта билан биргаликда UFC ни 2001 йил январь ойида 2 миллион долларга сотиб олганди. Шундан буён Уайт промоушен президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!