Дана Уайт: "Пул – бахт келтирмайди"
Машҳурлардан қимматли маслаҳатлар олиши билан танилган TikTok юлдузи Питер Фуад UFC раҳбари Дана Уайтдан пул ва бахт ҳақида сўради.
"Камбағаллигингда бахтсиз бўлсанг, пул топганингда чинакамига бахтсизликка эришасан, ишонавер. Маслаҳатим – ўзинг ёқтирган ишни топ, ўрнингдан тур ва ҳар куни шуни қил. Чунки пул – бахт келтирмайди. Очиғини айтсам, ҳаётимдаги энг қувончли лаҳзаларимдан баъзилари камбағаллигимда бўлиб ўтган!" – деди UFC президенти.
Эслатиб ўтамиз, Дана Уайт, шериклари Лорензо ва Франк Фертитта билан биргаликда UFC ни 2001 йил январь ойида 2 миллион долларга сотиб олганди. Шундан буён Уайт промоушен президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Фикрлар