Дана Уайт тасдиқлади, Камару Усманга чемпионлик жанги берилади

  • 12 октябрь, 2023, 11:00
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, “UFC 294” турнирининг 2-марказий жангида Хамзат Чимаевга (12-0) қарши октагонга кўтарилувчи бразилиялик Пауло Коста (14-2) тирсагидаги жароҳатидан сўнг, бу жангдан ечилган эди.

Унинг ўрнига эса ярим оғир вазн (77,1 кг) тоифаси собиқ чемпиони нигериялик Камару Усман (20-3) жанг қиладиган бўлди. Албатта, Усманнинг ушбу қисқа муддатда бу жангни қабул қилишига етарли сабаблар бор. Албатта, катта миқдордаги гонорар ва чемпионлик жангида иштирок этиш хуқуқидир Дана Уайт расман Усманга ғалаба қозонса, ўрта вазн (83,9 кг) тоифасида чемпионлик жанги беришини маълум қилди.

Маълумот учун, Камару Усман сўнги жангида Леон Эдвардсга (21-3-1NC) имкониятни бой бериб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!