Даниэль Дюбуа: "Жошуага ҳурмат керак бўлса, шифокор ёки адвокат бўлсин"

Оғир вазн тоифаси вакили Даниэль Дюбуа жанги 21 сентябрь куни Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтадиган Энтони Жошуа билан тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 "Мен Жошуадан нафратланяпманми? Йўқ, бу хато. Биз боксдамиз. Рингда ҳурмат учун жой борми? Биз рингда курашамиз. Агар Энтони ҳурматни жуда хоҳласа, шифокор ёки адвокат бўлгани яхши", - деди Дюбуа Queensberry Promotions нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жошуа(28-3, 25 KO) Дюбуа(21-2, 20 KO)ни ҳурматсизликда айблаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!