Даниель Роман Муроджон борасида нима деди?

   Даниель Роман ва Муроджон Aхмадалиев жангига ҳам оз қолди. Роман ва унинг жамоаси жанг муносабати билан boxingscene.com сайтига интервю беришди.

" Муроджон бошқа бир жамоадошим Aйзак Заратани мағлуб этганди. Менга у бегона эмас-. деди Роман. " Биламан у кучли ва агрессив жангчи унда жангга иштиёқ кучли ва менга қарши жангда ўзидаги бор имкониятни ишга солиб мени мағлуб этмоқчи. Aммо у бироз янглишади. У қулларини пастга туширган ҳолда жанг қилишни ёқтиради, балки бу унинг услубидир лекин бу менга қарши жангда унга қимматга тушиши мумкин. Унда профессионал тажриба кам булиши мумкин лекин у ажойиб ҳаваскор боксчи бўлган. Олимпиада бронза медали совриндори. Унинг даражасида мен узим учун осон жанг кутмайман. Бу бизнинг услубларимиз туқнашган ажойиб жанг булади. Жароҳатим ортда қолди. Бу чемпионлик жанги ва мен 100% тайёрман." - дейди  WBA ва IBF чемпиони Даниель Роман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
boltiboev Zuhriddin
26/01/2020 13:16
Profsenal boksdagi uzbda eng kuchli bokschi murodjon omad
&
Azalshoh
24/01/2020 16:03
Murodjon olg'a,sen chempionlikka munosib San!