
Даниялик ҳимоячи Ламин Ямални атайин “синдирмоқчи” бўлганини тан олди
УЕФА Миллат лигаси доирасида Испания терма жамоаси Дания футболчиларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бироқ бу учрашувда “Барселона”дан терма жамоага чақиртирилган Ламин Ямаль шикастланди.
Унга нисбатан рақиб футболчилари жуда қўпол ўйнади.
Дания терма жамоаси ҳимоячиси Виктор Кристиансен испаниялик ҳужумкор футболчига қарши атайин тажовузкор ўйнаганини тан олди.
- Агар яхши ўйин кўрсатиш имкони юзага келса ва у кимгадир “зиён етказиш” эвазига бўлса, бунақа вазиятдан фойдаланиб қолиш керак, - деди Виктор Кристиансен.
Дания терма жамоасининг бу ҳимоячиси учрашувнинг бошиданоқ 17 ёшли Ламин Ямални аямай, унга нисбатан жуда кескин ўйнади. Ўйин охирига бориб, Испания терма жамоаси мураббийлари оқсоқланиб қолган футболчини захирага олишга мажбур бўлди.
Фикрлар