Даррен Тилл: "Хамзат Чимаев келаси йилнинг иккинчи ярмигача чемпионга айланади"

  • 1 ноябрь, 2024, 15:06
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Хамзат Чимаевнинг спарринг шериги, собиқ UFC жангчиси Даррен Тилл мағлубиятсиз серия қайд этаётган чеченнинг қачон чемпион бўлишини прогноз қилди.

"Эртами-кечми Чимаев ўрта вазндаги камарни қўлга киритади. Уиттакерга қарши жанг буни яққол исботлаб қўйди. Ишончим комил, Хамзат келаси йилнинг иккинчи ярмигача чемпионга айланади", - деди Тилл Ариэль Хельванига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 308" турнирида Хамзат Чимаев 1-раунддаёқ Роберт Уиттакерни бўғиш усули орқали мағлуб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!