Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Дарвин Нуньес Европага қайтиш арафасида

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

«Бешиктош» «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньесни ижарага олиш бўйича келишувга яқин турибди.

Англиянинг машҳур «Ливерпул» клуби собиқ ҳужумчиси Дарвин Нуньес яна Европа майдонларига қайтиши мумкин. Ўтган йил август ойида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасига ўтган уругвайлик футболчига Туркиянинг «Бешиктош» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, томонлар 27 ёшли ҳужумчини ижара асосида олиш бўйича келишувга яқин турибди. Агар битим амалга ошса, Нуньеснинг шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланади.

ОАВ маълумотларига қараганда, «Ал-Ҳилол» 2025 йил ёзида Нуньес учун «Ливерпул» клубига 53 миллион евро тўлаган. У ўтган мавсумнинг биринчи ярмида Саудия Арабистони чемпионатида 16 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли пас берди. Қишда эса клубда легионерлар сони ортиб кетгани сабабли рўйхатдан чиқарилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ