Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Дарья Гаврилова Мексикада ғалаба қозонди

Изоҳлар: 0

Мексиканинг Акапулько шаҳрида WTA томонидан ташкил этилган "Abierto Mexicano Telcel - 2018" турнирининг биринчи даврасида австралиялик теннисчи Дарья Гаврилова ғалаба қозонди.

У даслабки босқичда америкалик Мэдисон Бренглга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган учрашувда Дарья 4:6, 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди мусобақанинг иккинчи даврасида Гаврилова чехиялик Кристина Плишкова ҳамда  мезбон теннисчи Рената Заразуа учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sport.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ