
Дарья Касаткина йўқ жойдан ғалабани илиб кетди
Канаданинг Торонто шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича "Rogers Cup" турнирининг яккалик баҳслари давом этмоқда.
Унда россиялик теннисчи Дарья Касаткина биринчи даврада германиялик Анжелик Керберга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи сетини 0:6 ҳисобида бой бериб қўйган Касаткин, ўз ўйин услубини ўзгартириб, якунда 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа иккинчи даврага чиққан россиялик теннисчи, навбатдаги босқичда, мезбонлар вакили Бьянка Андрееску ва Эжени Бушар учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Фикрлар