Дарья Касаткинанинг истеъдоди сўнмоқда
Ads

Россиялик теннисчи Дарья Касаткина Лондон шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган "Уимблдон" чемпионатининг илк даврасида мағлуб бўлди.

Дарья ушбу босқичда австралиялик Айла Томляновичга қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган ўйинда Айла рақибини 3:6, 1:6 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Томлянович "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи босқичида франциялик Ализе Корне, ёки беларуслик Виктория Азаренкога қарши кортга тушадиган бўлди.