Дастин Порье енгилмас жангчи билан курашмоқчи !
Енгил вазн(70 кг)да собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье навбатдаги жангида ким билан курашмоқчилигини айтди.
"Илия Топурия "стойка" да анча кучли. Шунингдек, Макс Холлоуэй ҳам ёмон жагнчи эмас. Кейинги жангимни улардан бирига қарши ўтказишни хоҳлардим", - деб ёзган Порье ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган "UFC 308" турнирида Илия Топурия 3-раундда Макс Холлоуэйни нокаутга учратди ва ўзининг кетма-кет 16 ғалабадан иборат сериясини давом эттирди.
Фикрлар