Давид де Хеа шарманда бўлди

Европа лигасининг финалида “Манчестер Юнайтед”нинг мағлубиятида кўпчилик Давид де Хеани айбламоқда.

Испаниялик дарвозабон ўз ҳамюртлари – “Вильярреал”га қарши ўйинда бирорта зарбани қайтара олгани йўқ. Тажрибали дарвозабон ўйин вақтида ҳам, пенальтилар сериясидан ҳам ишончни оқламади.

Пенальтилар сериясида ўз дарвозасига йўлланган 11 та тўпни ўтказиб юборган Давид де Хеанинг ўзи 11 метрлик зарбадан унумли фойдалана олмай, ғалабани рақибга тортиқ қилди.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, Давид де Хеа беш йилдан буён бирорта пенальтини қайтара олмаган ва жами 36 та зарба унинг дарвозасидан жой олган.

Испаниялик голкипер охирги марта 2016 йилнинг 23 апрелида 11 метрдан йўлланган тўпни қайтариб қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!