Даврон Файзиев нега

Бугун Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Реал" - "Манчестер Сити" учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйин олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.

- Жаҳон футболидаги энг машхур икки кал Хосеп Гвардиола ва Зинедин Зидан Европа Чемпионлар лигасидаги титулларини умумий қўшиб ҳисоблаганда олтита чиқади.

Пеп 3 бор бу турнир ғолибига айланган, 2 марта мураббий ва 1 маротаба футболчи сифатида. Ҳаммаси "Барселона"да.

Зизу эса "Реал"ни бошқарган даврда 3 бор чемпион бўлган, аввалроқ 1 марта галактикос футболчиси сифатида "шалпанқулоқ" кубокни қўлга киритган. Барчаси "Реал" сафида.

Мана энди уларнинг йўли 1/8 босқичида кесишди. Бундай ўйинлар учун интернетда 2 соатга етиб ортадиган статистика ва маълумотлар тўлиб ётган бўлса-да, улар умуман аҳамиятини йўқотади. Ушбу клублар ўзига ўзи афиша, ўзи анонс, ўзи реклама.

Шундай экан сизни лонгрид билан қийнамай, шунчаки тунда нима кутаётганини ёзиб қўяман.

Марказий ўйин!

Реал Мадрид - Манчестер Сити

Маълумот ўрнида, ушбу баҳс Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Davron Tashkenbaev
26/02/2020 12:13
Zidan shalponquloqni 5 martta yutgan. Anchelottini Realida u trener yordamchisi bo'lgan edi.