Даврон Файзиев: Саудия бизнинг Қирғизистон билан баҳсимизда саволларга жавоб топмоқчи эди, Абрамов яна чалғитиб қўйди
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор" стадионида Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Беллашувда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувдан сўнг ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ўйин ҳақида ўз фикрларини қисқача баён этди.
- Ўйин хақида қисқача. 70%га эксперементал таркиб. Саудия Арабистони билан шунга ўхшаш таркиб ўйнайдими? Йўқ. Одил Аҳмедов ҳимояда тушадими яна? Бўлиши мумкин, аниқ эмас. Янгилар ишончни оқладими? Ҳа, қисман. Ҳар бири алоҳида ўйин ўтказгандек, ўзаро тушуниш масаласи ҳали муаммо. Боғламлар ишлаб кетса очилиб кетади яна ўйинимиз. Саудия бизнинг Қирғизистон билан баҳсимизда саволларга жавоб топмоқчи эди, Карленович яна чалғитиб қўйди. Фойдали ўйин. Яхши импульс ғалабадан. Бўлди. Бир неча кундан сўнг гуруҳимиз грандлари дуэли, супер тўқнашув. Ютишимиз керак, ишонч бор, Худо хоҳласа, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар
Chamamda sharh ham udar buladi.
Tavakkal uchchoviga berish kerak.ularda ham salbiy,ijobiy fikrlar bor.shu oyinni yil shousi qilib uchchoviga berish kerak.
KIMLIGINI HAMMA BILADI