DAZN платформаси Сауль Альварес ва Авни Йилдирим жангини қабул қилишдан бош тортди

  • 20 август, 2020, 09:14
  • 0
  • Бокс

Бокс ва бошқа бир қанча спорт турларини трансляция қилишга ихтисослашган DAZN канали Сауль Альварес учун рақиб сифатида WBC томонидан таклиф қилинган Авни Йилдиримни тасдиқдан ўтказишдан бош тортди.

Сауль Альварес DAZN билан ҳар бир жанги учун 40 миллион долларлик шартнома имзолаган. Агар, келишув бўйича маблағ олиниши исталса, Йилдирим ёки собиқ жаҳон чемпиони Энтони Диррел каби  рақиблар қабул қилинмаслиги таъкидланди.

DAZN кўпроқ Сауль Альварес ва GGG ўртасидаги учинчи жангини ташкил этишга қизиқиши юқори бўлиб турибди. Шу билан бирга WBА чемпиони Каллум Смит ва WBО чемпиони Жо Билли Соундерс каби рақибларни ҳам қабул қилинишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз: супер ўрта вазн тоифасида WBC жаҳон чемпионлик камари соҳиби Давид Бенавидес ўз жанги олдидан  вазн меъёрини бажара олмагани учун мазкур чемпионлик вакант қилинган эди.  Вакант WBC камари учун даъвогар Авни Йилдирим учун Сауль Альварес 36-1 нисбатдаги овозлар сони бўйича рақиб сифатида қабул қилинганди. Альваресдан кейинги номзодлар WBА чемпиони Каллум Смит ва WBC Silver камари эгаси  ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров бўлиб турибди. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!