Де Брюйне “Сити” таклифини қабул қилмади
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа плеймейкери Кевин Де Брюйне билан янги шартнома бўйича музокара ўтказмоқда.
Маълумотларга қараганда, бельгиялик ярим ҳимоячи клубнинг дастлабки таклифини қабул қилмаган. Кевин битимнинг молиявий томонларини бошқатдан кўриб чиқиш лозимлигини билдирган. Энди “Сити” мутасаддилари футболчини қониқтирадиган маош кўрсатилган янги келишув устида иш олиб боради.
Де Брюйненинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Бу жамоа таркибида 2015 йилдан бери тўп сураётган футболчи аввал “Генк”, “Челси”, “Вердер” ва “Вольфсбург” шарафини ҳимоя қилган. Айни пайтда Кевинни олиш орзусида бўлган грандлар сафи анча кенг.
Фикрлар