Де ла Фуэнте: "Португалия билан бўлган ҳолат такрорланишини истамайман"

  • 30 июня, 2024, 06:34
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
CHERY AUTO

Луис де ла Фуэнтенинг айтишича, Испания "Евро-2024" 1/8 финалида Грузияга пас назар билан қараб хатога йўл қўймайди.

Tecno

Бу биз учун жуда муҳим ўйин бўлди. Грузия Португалияни мағлуб этди, биз уларни рақиб сифатида ҳурмат қилишимиз ва бу ҳолат биз билан содир бўлмаслиги учун ўйинни муҳим деб билишимиз керак. Улар қарши ҳужумда тезкор ва жуда яхши. Биз ҳушёр бўлишимиз керак", - деди испаниялик мутахассис. 

Маълумот учун, Испания "ўлим гуруҳи"да Хорватия, Италия ва Албанияга қарши учта ўйиннинг барчасида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормасдан ғалаба қозониб, 9 очко билан нимчорак финалга етиб келди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию