Де Лигт "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда
"Бавария"ни ёзги трансферлар ойнасида тарк этиши мумикн бўлган Маттейс де Лигт учун "Манчестер Юнайтед" ҳаракатни бошлади.
Инсайдер Флориан Плеттенберг хабар беришича, манчестерликлар Мюнхен клуби билан алоқаларни ўрнатди. Томонлар тез орада музокараларни бошлайди. Ҳимоячининг ўзи Англия жамоасига қўшилишни истамоқда.
Де Лигт МЮ билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаши мумкин. Шунингдек, Жарред Брантуэйт ҳам "Манчестер Юнайтед" радарига тушган.
Фикрлар