Де Хеа фаолиятини якунлаши мумкин, агар...

2023/2024 йилги мавсумни ўтказиб юборган испаниялик дарвозабон Давид де Хеа футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар берди.

Манбанинг ёзишича, 33 ёшли юлдуз дарвозабон қизиқарли таклиф тушмаса, қўлқопларини михга илиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Давиднинг сўнгги жамоаси Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бўлиб, у ўтган йили “қизил иблислар” сафини тарк этган.

Аввалроқ матбуотда Де Хеа фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириш имкониятлари борлиги ҳақида хабар берилганди. Испаниялик футболчига "Ал-Шабаб" клуби қизиқиш билдирмоқда. Криштиану Роналду тўп сурадиган "Ан-Наср" ҳам дарвозабонга бошпана бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!