Де Хеа яна бир Италия клуби билан музокаралар олиб бормоқда
Айни пайтда эркин агент бўлиб турган Давид де Хеа аввалроқ "Женоа" билан музокараларга киришнгани ва келишув амалга ошмагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Эндиликда у бошқа бир Италия клубига ўтиши мумкин.
Инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, испаниялик дарвозабонга "Фиорентина" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар 1+1 кўринишидаги шартнома борасида музокаралар ўтказишяпти.
Де Хеа бир йилдан ортиқроқ вақт давомида клубсиз бўлиб қолмоқда. У 2023 йилнингн ёзида "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашиб, эркин агентга айланди. Шундан кейин у билан "Лацио", "Женоа" ва бир нечта Испания клублари битим имзолашга ҳаракат қилиб кўрди.
Миш-Мишларга кўра, Давид ўзига янги жамоа топа олмаса, футболчилик фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.
Фикрлар