Де Хеага АПЛдан жамоа топилди

"Манчестер Юнайтед"дан кетгандан кейин эркин агент бўлиб турган дарвозабон Давид де Хеа "Туманли Албион"га қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, испаниялик посбонга "Ньюкасль" қизиқиш билдирмоқда. "Қарғалар" раҳбарияти Де Хеани жароҳат сабаб бир неча ой майдонга туша олмайдиган Ник Поуп ўрнига ўринбосар сифатида кўришмоқда. Давиднинг ўзи қишки трансфер ойнасида клуб билан шартнома имзолашга тайёр.

Англия чемпионатининг ўтган мавсумида 33 ёшли дарвозабон 38 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 43 та гол ўтказиб юборган. 18 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!