Де Зербининг кейинги манзили аниқ

Йиллар давомида топ клублар эътиборида бўлиб келган ва кутилмаганда "Брайтон"ни тарк этган Роберто Де Зерби фаолиятини Францияда давом эттирадиган бўлди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, италиялик мутахассис "Марсель" билан деярли келишувга эришди. Энди французлар "Брайтон" билан музокаралар олиб бориши керак. Шартнома 3 йиллик бўлиши кутилмоқда. 

Робертонинг келиши "Марсель" учун 6 миллион еврога тушиши аниқ бўлди. У "қарғалар" сафидан кетганидан кейин нарх пасайган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!