Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Деклан Райс: «Ўғлим Ямалнинг катта мухлиси»

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Деклан Райс ўғли Ламин Ямалнинг катта мухлиси экани ва Ямал уни майдонда жуда илиқ кутиб олганини айтди.

«Арсенал» ва Англия терма жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс «Барселона» ҳамда Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.

«Ўғлим Ламиннинг катта мухлиси. Унга Ямалга қарши майдонга тушишимни айтганимда, қайта-қайта сўрайверди: «Нега сен Ламинга қарши ўйнайсан?!» Лекин Ламин уни жуда илиқ кутиб олди. Ота сифатида бу муносабатни жуда қадрладим. Жуда меҳрибон, самимий ҳолат эди. Биламан, унинг ўзидан кичик укаси бор, у ҳам укасига ғамхўрлик қилади. Шунинг учун бу унга табиийдек. Бу ҳаракат мени жуда ҳаяжонлантирди. У Ламиннинг қай даражада ҳурматли ва камтар йигит эканини кўрсатди», — деди Райс.

Жорий мавсумда Ламин Ямал «Барселона» таркибида 16 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 12 та голли пас берди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2031 йил 30 июнига қадар амал қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ