Деку "Барса"га янги юлдуз танлади
Каталонияликларга айнан шу ўйинчи керак
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол «Барселона» спорт директори Деку учун асосий трансфер мақсадларидан бирига айлангани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри ёзди.
Манбанинг маълум қилишича, Деку хорватиялик футболчини жамоага қўшиб, ҳимоя чизиғини кучайтириш тарафдори. У «Манчестер Сити»га нисбатан молиявий қоидаларни бузиш бўйича қўйилган айбловлар клубни ўйинчи нархини пасайтиришга мажбур қилиши мумкин, деб умид қилмоқда. Шу боис каталонияликлар аниқ қадам ташлашдан олдин вазиятни яқиндан кузатмоқда.
Йошко Гвардиолнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Эслатиб ўтамиз, хорват ҳимоячи шу йил ёзида инглиз клуби билан келишувини узайтирган эди.

Изоҳлар (0)