
Деку: "Де Йонг билан музокаралар олиб боряпмиз"
"Барселона" спорт директори Деку Френки де Йонгнинг шартномаси борасида гапирди: "Де Йонг билан музокаралар олиб боряпмиз. Клуб ундан, у эса клубдан мамнун. Янги битим борасида келишиб оламиз, деб ўйлайман".
Де Йонгнинг айни пайтдаги спорт формаси жуда ҳам яхши. "Ньюкасл"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда ярим ҳимоячининг 87 та пасидан 86 таси шериклари томон аниқ борган.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик 28 ёшли фулбек билан амалдаги шартнома 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. "Барселона" футболчини 2019 йили "Аякс"дан 86 миллион еврога сотиб олган.
Фикрлар