Деле Алли:
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли жорий ҳафта “Камп Ноу”да Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида “Барселона”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Барселона” – дунёнинг энг зўр клубларидан бири. Болалигимдан “Камп Ноу”да ўйнашни орзу қиламан. Биз у ерда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Менда бироз шамоллаш бор эди, аммо ҳозир ахволим у қадар ёмон эмас. Қолаверса, шамоллаш мени тўхтата олмайди. Ҳар бир футболчи бундай афсонавий жамоаларга қарши ўйинда иштирок этишни ва буюк футболчиларга қарши тўп суришни хоҳлайди. Бу ўйинда бизга қийин бўлиши аниқ, лекин биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, - дейди англиялик футболчи.