Дембеле «Барселона»да Мессидан нимани ўрганганини айтди
«Олтин тўп» соҳиби, «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Усман Дембеле аргентиналик юлдуз Лионел Месси билан «Барселона» таркибида бирга ўйнаган даврларини эсга олди.
«18-20 ёшимда майдонга чиққанда асосий мақсадим томошабинларни ҳайратга солиш, трибуналарда реакция уйғотиш эди. Иложи борича чиройли финтлар, эффектли ҳаракатлар қилишга уринардим. Вақт ўтиши билан тушундимки, футболда энг муҳими – самарадорлик экан. “Барса”да мен дунёдаги энг кучли футболчилар орасида ўйнадим. Лео Месси билан бир жамоада бўлдим. У майдонда ҳамма ишни иложи борича самарали бажарарди. Ундан жуда кўп нарса ўргандим», – дея таъкидлади Дембеле BBC Sport’нинг YouTube-каналига берган интервьюсида.
Усман Дембеле «Барселона» шарафини 2017 йилдан 2023 йилгача ҳимоя қилди. Шундан сўнг футболчи «ПСЖ» клубига йўл олди.

Фикрлар