Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Дембеле бир ой олдин: "Барса"ни тарк этмайман

У ваъдасини турмади!

ПСЖ "Барса" футболчиси Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Агарда клуб бугун уни 50 миллион евролик товон пулини фаоллаштира олса, француз  Парижга йўл олади. Сабаби, у Испания клубини тарк этишга тайёр. 

Дембеле бир ой олдин "Marca" нашрига шундай интервью берганди:

"Мен "Барса"ни тарк этмайман. ПСЖ борасида қаердан миш-миш чиққан билмадим-у, лекин клубдан кетмаслигим аниқ", - деган эди 25 ёшли вингер. 

"Барселона" Дембелени олиб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Хави у билан суҳбатлашиб кўрди, лекин футболчи қарор қабул қилиб бўлган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ