Дембеле бу йил бошқа майдонга тушолмайди

“Барселона” клуби форварди Усмон Дембеле кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Боруссия” Дортмундга (3:1) қарши ўйинда жароҳат олди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи энди тахминан 5 ҳафта майдонга тушолмайди. Шуни инобатга олсак, Дембеле жорий 2019 йилда бошқа ўйнамайди.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида 9 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол уришга эришди.