Дембеле Энрикедан норози

CHERY AUTO

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоадаги ўйин амалиётидан норозилигини билдирди. "Олтин тўп" ва ФИФА талқини бўйича энг яхши ўйинчи соврини соҳиби майдонда кўпроқ имкониятга эга бўлишни ҳохламоқда. Бу ҳақда Canal+’га таяниб, Dailysports хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, франциялик ҳужумчи клубда унга берилаётган вақт миқдоридан қониқиш ҳосил қилмаяпти. У кўпроқ ўйнашга бел боғлаган, бироқ ПСЖ устози Луис Энрике Дембеленинг асосий таркибга қайтишида эҳтиёткорлик билан ёндашишни маъқул кўрмоқда.

Жорий мавсумда Дембеле ПСЖ сафида барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!